1

Қамашида жанжал кўтарганлар аслида мактаб олдидаги ерни ноқонуний ўзлаштириб олишганлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 11:43
Қамашида жанжал кўтарганлар аслида  мактаб олдидаги ерни ноқонуний ўзлаштириб олишганлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Тўқбой қишлоғида ноқонуний қурилган иморатларни бузиш жараёнида содир бўлган кўнгилсиз воқеа тафсилотлари кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати бу   жанжалли тортишувнинг сабаби ҳақида маълумот берди. 

Маълум қилинишича, Қамаши тумани Тўқбой маҳалла фуқаролар йиғинидаги Тўқбой қишлоғида яшовчи фуқаро Поёнова Мадина Ўнгбой қизи Қамаши тумани ҳокимлигига тадбиркорлик қилиш мақсадида мурожаат қилган.

Қамаши тумани ҳокимининг  2019 йил 12 июлдаги Х-4448/07-сонли қарорига асосан унга Тўқбой қишлоғидаги 13-умумтаълим мактаби ёнидан ўтган йўл ёқасидан  “Енгил типдаги китоб дўкони” қуриш учун 60 кв.метр  ер майдони ажратилган.

Лекин фуқаролар Поёнова Мадина ва акаси Поёнов Арслон Ўнгбой ўғли ҳамда Ш.Тўраевлар ўзбошимчалик билан туман ҳокими қарори билан ажратилган 60.0 кв.метр ер майдонидан ташқари 120 кв.метрдан ортиқ ер майдонини  ноқонуний ўзлаштиришиб, ушбу майдонга ҳам  бетон пойдевор қуйган.

Ноқонуний қўйилган бу пойдевор мактабнинг олди томонини бутунлай тўсиб қўйган ҳамда таълим даргоҳи бўлган мактабнинг ташқи кўринишига салбий таъсир кўрсатган. Шунинг учун ҳам туман ҳокимлиги қурилиш бўлими ходимлари томонидан ушбу қонунбузарлик ўз вақтида аниқланиб, фуқаролар Поёнова Мадина ва акаси Поёнов Арслон Ўнгбой ўғли ҳамда Ш.Тўраевлар  3 (уч) марта ёзма ва бир неча бор оғзаки огоҳлантирилган. Лекин улар қонунга амал қилмасдан ўзларининг ноқонуний фаолиятини давом эттирган.

 Ана шу жараёнлардан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 19 феврал куни туман ҳокимлиги қурилиш бўлими ва туман ички ишлар ходимлари томонидан фуқаро Поёнова Мадина ва акаси Поёнов Арслон Ўнгбой ўғли ҳамда Ш.Тўраевлар ноқонуний пойдевор ташланган жойнинг ўзида аввал батафсил тушунтиришлар  орқали огоҳлантирилди.Сўнгра ўзбошимчалик билан қурилган пойдевор бузиб олинди.Туман ҳокими қарори билан фуқаро  Поёнова Мадинага   “Енгил типдаги китоб дўкони” қуриш учун берилган   60 кв.метр  ер майдони ўз жойида қолди.

Бузиш жараёнида  1990 йилда 12 майда туғилган Поёнов Арслон Ўнгбой ўғли туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, пойдеворни бузаётган трактор олдини тўсиб, синглиси Поёнова Мадинанинг  қўлидаги 5 литрлик конденцат ёқилғисини туман ИИБ ходими Б.Авлаевга  сепиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

 Айни кунларда Поёнов Арслон Ўнгбой ўғли ва фуқаролар Поёнова Мадина ҳамда  Ш.Тўраевларга нисбатан бу ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича туман ички ишлар бўлимининг ҳудуд профилактика нозири томонидан  ҳар тарафлама чуқур ўрганиш ишлари олиб борилган ва маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, туман маъмурий судига тақдим этилган.

Қамаши тумани прокуратураси ҳам аҳоли ва мактаб маъмуриятининг ҳақли эътирозини инобатга олиб,  туман ҳокими қарорига амал қилинмасдан қўшимча тарзда ташланган мазкур бино пойдеворининг ноқонунийлигини ўрганиб, қонун бузилиш ҳолатини аниқлаган ва фуқаролар Поёнова Мадина  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги  кодексининг 200-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли тегишли тартибда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш қузғатиш ҳақида қарор қабул қилиб, туман маъмурий судига тақдим этган.Мазкур қонунбузарлик ҳолати  16 мартда судда кўриб чиқилиши белгиланган.

 

                                                                                    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1