АсосийJamiyat

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади

'Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади'ning rasmi

Бугун 15 март куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистонда коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида оммавий тадбирларни бекор қилиш, таълим ва мактабгача таълим муассасаларини ёпилиши маълум қилинди.Бу ҳақда Давлетов.уз канали маълум қилди

 Шу жумладан қуйидаги чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган.

⚡️16 мартдан барча давлат ва нодавлат таълим муассасаларида (боғча, мактаб ва университетлар) баҳорги каникуль эълон қилинади.                                                                                                                                

⚡️16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

⚡️Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги Ўзбекистонликларнинг қайтишига шарт-шароит яратилади.

⚡️Ҳукумат барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича мурожаат қилади.

⚡️Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.

⚡️Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади.

Коронавирус вақтида фуқаролар саволларига жавоб бериш учун (эртадан) ягона колл-марказ ташкил қилинади.

⚡️Мажлислар тўхтатилади

Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади

Бошқа янгиликлар