1

Абдулла Арипов: «Автомобил нархларига қарши намойиш ҳақида хабар тарқатган йигит энди ҳазиллашгандим деб, йиғлаяпти...»

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 17:30
Теглар: Бош вазир, брифинг, коронавирус
Абдулла Арипов: «Автомобил нархларига қарши намойиш ҳақида хабар тарқатган йигит энди ҳазиллашгандим деб, йиғлаяпти...»

Бу ҳақда 15 март, якшанба куни, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларга бағишлаган брифингда маълум қилинди.

«Дарё»нинг хабар беришича, бош вазир бу масалага тўхталар экан, ижтимоий тармоқларда тарқалган автомобиллар нархи ошишига қарши норозилик акцияси ўтказишга чақирувларни эслаб ўтди.

Абдулла Ариповнинг алоҳида қайд этишича, норозилик акциясини ўтказиш чақируви билан тармоқларда хабар тарқатган йигит ушланган. «Ҳозир у: ҳазиллашгандим деб, йиғлаб ўтирибди», — деди Абдулла Арипов.

Ҳукумат раҳбарининг алоҳида қайд этишича, бу йигитга нисбатан ҳам қонунда белгиланган чора кўрилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1