1

Перуда йўловчи ташувчи автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши нобуд бўлди

ДУНЁ 31.03.2015, 12:38
Перуда йўловчи ташувчи автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши нобуд бўлди

Бугун, 31 март куни Перунинг Аякучо провинциясида йўловчи ташувчи автобус жарликка қулаб кетди. Натижада 21 киши нобуд бўлди, 38 кишига эса турли даражадаги тан жароҳатлари етган. Бу ҳақда ТАСС хабар беради. Айни дамда ЙТҲнинг сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Перуда март ойида содир бўлаётган иккинчи йўл транспорт ҳодисасидир. 23 март куни йўловчи ташувчи автобуснинг юк машинасига урилиб кетиши оқибатида 38 киши ҳаётдан кўз юмиб, қарийб 85 киши жароҳатланганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1