1

Талабалар вокзалга келмасдан, талабалар шаҳарчасининг ўзида чипта олишлари мумкин

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 23:08
Теглар: вокзал, талабалар, коронавирус
Талабалар вокзалга келмасдан, талабалар шаҳарчасининг ўзида чипта олишлари мумкин

«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси Тошкент шаҳрида бўлиб турган талабаларнинг поездга чипта олишда вокзалга бориб, овора бўлмаслиги учун талабалар шаҳарчасининг ўзида кўчма касса очилганини маълум қилади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятининг расмий сайтида хабар берилди.

Вилоятга чипта олишни хоҳлаган талабалар Политехника университетининг ётоқхонасидаги касса бўлимига мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда. Мурожаат учун телефон: +998931094754.

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1