1

Таиланд малика Маха Чакри Сириндхорн таваллуд куни муносабати билан 35 минг маҳбусни озод қилади

ДУНЁ 31.03.2015, 14:17
Таиланд малика Маха Чакри Сириндхорн таваллуд куни муносабати билан 35 минг маҳбусни озод қилади

Таиланд маликаси Маха Чакри Сириндхорн шу йилнинг 2 апрель куни 60 ёшни қарши олади. Шу муносабат билан мамлакат қамоқхоналаридаги кўплаб маҳбусларнинг амнистия орқали оммавий озод этилиши, шунингдек белгиланган қамоқ жазосининг муддати камайтирилиши, айбларининг юмшатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Вести хабар беради.

Маълумотларга кўра, ушбу амнистия таҳминан 35 минг фуқарога қўлланилади. Ўлим жазосига ҳукм қилинганларнинг жазоси эса 50 йиллик қамоқ жазосига алмаштирилади ва кейинчалик ушбу муддатни ҳам қисқартириш имконияти берилади. Озодликка оғир касалликларга чалинган, белгиланган қамоқ муддати жазосининг ярми ёки энг ками билан уч йил жазони ўтаган фуқаролар чиқарилади. Шу билан бирга, қамоқ жазосидан 60 ёшдан ошган фуқаролар ҳам озод этилиши хабар қилинмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1