АсосийЖАМИЯТ

Фарғоналик ҳайдовчи талабаларни уйларига бепул етказиб қўймоқда

Ижтимоий тармоқларда фарғоналик Музаффар исмли ҳайдовчи айни кунда йўлкиралар ошишидан қий...

'Фарғоналик ҳайдовчи талабаларни уйларига бепул етказиб қўймоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда фарғоналик Музаффар исмли ҳайдовчи айни кунда йўлкиралар ошишидан қийналган талабаларни уйларига бепул етказиб қўйиш таклифини билдиргани тарқалди. Кун.уз мухбири бу йигит билан боғланди.

 – Ўзим савдогарман, Бағдод туманида яшайман. Талабаларимиз уйларига етиб олишга қийналганларини эшитиб, ҳайдовчилар гуруҳига шу таклифни ташлагандим. Сизлар ҳам хабар топибсизлар – дея сўз бошлади у.

– Нега суратингиз ва исм-шарифингизни тўлиқ ошкор қилишни хоҳламадингиз?

– Ака, савобли ишнинг ҳам йўл-йўриғи бор. Ўзи ошкор қилмаганимиз ҳам маъқул эди, келадиганлар гуруҳ орқали ўзлари топиб олишяпти. Бу ҳам бир-икки кунда ўтадиган синовда...

– Бу ташаббусингиз имкони бор ҳайдовчиларга ўрнак бўлишини истагандик. Таклифингиз неча кун ўз кучида бўлади?

– Истовчилар бўлишига ва ўзимнинг вақтимга қараб қатнайвераман.

– Ғоя қандай туғилди?

– Бу нарса янгилик эмас. Биласизми, тагимиздаги машина ҳам омонат. Уни савобли ишларга ишлатиш ўзимизга боғлиқ.

– Савобли ишларингизнинг ажрини берсин.

 Суҳбатимиз якунида юртдошларимиз орасида шундай ташаббускор йигитлар кўпайишини, йўловчилар кўпайган мана шундай синов кунларида ҳайдовчиларимиздан нарх борасида инсофни унутмасликларини сўраб қоламиз

Бошқа янгиликлар