АсосийДУНË

Чимкентда контейнерни кўмир билан иситмоқчи бўлган 4 нафар ўзбекистонлик заҳарланиб вафот этди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бир вақтлари фосфор заводи ҳудуди бўлган жойда контейнерда...

'Чимкентда контейнерни кўмир билан иситмоқчи бўлган 4 нафар ўзбекистонлик заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бир вақтлари фосфор заводи ҳудуди бўлган жойда контейнерда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Казинформга асосланиб Хуман.уз хабар берди.

Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, Енбекши туманида яшаш хонасига айлантирилган контейнерда иситиш мосламалари бўлмаган. Контейнерга газ ўтказилмаган.

Бахтсиз ҳодиса беш нафар ишчининг тунда контейнерни иситиш учун ахлат қутиларини олиб келиб, унда кўмир ёқиши сабабли содир бўлган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари, синов-ёнғин лабораторияси ва навбатчилар тезкор тергов гуруҳи, «КазТрансГаз» АЖ ходимлари зудлик билан етиб борган.. Оқибатда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлгани аниқланган, қаттиқ заҳарланган бешинчи ишчи эса касалхонага ётқизилган.

Бошқа янгиликлар