АсосийДУНË

Туркия масжидларида ҳам жамоат намозлари вақтинча тўхтатилди

Туркия диний идораси раҳбари Али Эрбаснинг хабар қилишича, мамлакатда коронавирус тарқалиш...

'Туркия масжидларида ҳам жамоат намозлари вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Туркия диний идораси раҳбари Али Эрбаснинг хабар қилишича, мамлакатда коронавирус тарқалиш хавфи ўтиб кетмагунча Туркия масжидларида жамоат намозлари вақтинча тўхтатилди, дея ёзди Таржумон.

Эрбас журналистлар билан суҳбатда масжидлар якка ҳолда ибодат қилиш учун очиқ бўлишини айтди.

16 март ҳолатига кўра, Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 18 тага этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилган. Ҳукумат вирус тарқалишини тўхтатиш бўйича чораларни кучайтирди. Шу жумладан, мактаб ва университетлар вақтинча ёпилди, спорт тадбирларини томошабинларсиз ўтказиш белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам коронавирус касаллиги қайд этилгани муносабати билан бир қатор муассасалар карантинга ёпилди. Хусусан, Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича фатвоси эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намозини ўқиш тавсия этилди.

    Бошқа янгиликлар