АсосийЖАМИЯТ

Ижтимоий тармоқда кенг тарқалган коронавирусни даволашнинг халқона усули ҳақиқатга зид дея баҳоланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақла...

'Ижтимоий тармоқда кенг тарқалган  коронавирусни даволашнинг халқона усули ҳақиқатга зид дея баҳоланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар хақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги.

Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал хисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо хўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиш хисобига доимо нам холатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи мухитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан химоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.

Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигини бузулишига ва оқибатда турли-хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.  

Шуни унутмаслик керакки, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар