АсосийЖАМИЯТ

Германиядан қайтишни истаган ўзбекистонликлар алоқага чиқиши сўралмоқда

ТИВ Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округида бўлиб тург...

ТИВ Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округида бўлиб турган фуқароларимизга мурожаат билан чиқди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020-йил 16-март куни Франкфурт-Майн шаҳридан (Германия) чартер рейсларини ташкил этиш учун Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот тўплаш бошланди.

Шу муносабат билан Бош консулхона қизиқиш билдирган фуқаролардан қуйидаги маълумотларни  botschaft@uzbekistan.de вa konsulat@uzbekistan.de электрон почта манзилларига юборишни сўрайди.

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг нусхаси.

2. Ҳозирда бўлиб турган жойи тўғрисидаги маълумотлар.

3. “Uzbekistan Airways” AЖнинг Тошкент шаҳрига рейси учун амалдаги авиачипта нусхаси (мавжуд бўлса).

Чартер рейси вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.

Боғланиш маълумотлари:

С.Камилов - консул, тел .: +49 (30) 394 098 – 17;

М.Aзимов - биринчи котиб (туристик компаниялари учун), тел .: +49 (30) 394 098 – 13;

Ш.Ғуломов - атташе, тел.: +49 (30) 394 098 – 30;

Н.Мамажанов - консул, тел.: +49 173 888 73 72;

Франкфурт-Майндаги “Uzbekistan Airways” AЖ ваколатхонаси, тел.: +49 172 699 34 04; +49 172 699 34 02; +49 172 699 34 01.

 

 

    Бошқа янгиликлар