1

Бир сутка давомида 862 киши коронавирусдан вафот этди

ДУНЁ 17.03.2020, 11:53
Бир сутка давомида 862 киши коронавирусдан вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда бир кунда коронавирус инфекциясининг 13903 ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда таржимон интернет нашри хабар бермоқда. 

Бу вақт давомида 862 киши ушбу вирус сабаб вафот этди. Буни ЖССТнинг 16 март, душанба куни кечқурун ташкилот веб-сайтида эълон қилинган ҳисоботида маълум қилди.

Шундай қилиб, ЖССТ маълумотларига кўра, инфекция юқтирганларнинг умумий сони 182 652 га етди, уларнинг ярмидан кўпи – 80 881 нафар материк Хитойдан ташқарида қайд этилган. Бу вирус сабаб вафот этганлар сони 7 171 га етди. Умумий бу вирусни юқтирганларнинг 6 163 нафари ёки 6 фоизи оғир аҳволда. Ҳозиргача 79 883 нафар одам бу касалликдан шифо топган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1