1

Помпео Пекинни коронавирус тарқалишида АҚШни айблашга уринишларини қоралади

ДУНЁ 17.03.2020, 12:36
Помпео Пекинни коронавирус тарқалишида АҚШни айблашга уринишларини қоралади

Давлат котиби, хитойлик дипломат билан суҳбати давомида, ҳозир нотўғри маълумот тарқатадиган вақт эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда таржумон.уз хабар бермоқда.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео юқори мартабали хитойлик дипломат билан телефон орқали суҳбатда, Хитойнинг COVID-19 вируси тарқалишидаги айбни АҚШга тўнкашга уринишлари учун «кескин эътирозини билдирди», дея Давлат департаменти баёнот берди.

Душанба куни Хитой Коммунистик партиясининг ташқи алоқалар бўйича Девонхонаси директори Ян Цзечи билан суҳбатда Помпео «ҳозир нотўғри маълумотлар ва бемаъни миш-мишларни тарқатадиган вақт эмас», дейди Давлат департаменти расмий баёнотини етказган матбуот котиби Морган Ортагус.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1