1

Россия 18 мартдан 1 майгача чет элликларнинг мамлакатга киришини чеклайди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 13:09
Россия 18 мартдан 1 майгача чет элликларнинг мамлакатга киришини чеклайди

Россия Федерацияси эртага 18-март кунидан бошлаб 1-майга қадар барча хорижлий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун чегараларни ёпди.

Бу қарор ҳақида Россия Бош вазири Михаил Мишустин телефон орқали МДҲ давлатларидаги ҳамкасбларига ҳам маълум қилган.

Корея ҳақида янгиликлар канали Жанубий Кореядан Россия орқали Ўзбекистонга боришни режалаштириб билет олиб қўйган ўзбекистонликлар чегара ёпилиши ортидан сафарларни қайта режалаштиришни ёки вазият барқарорлашгунига қадар Кореяда қолиш чораларини кўришни тавсия қилган.

 Эслатиб ўтамиз, рейслар бекор қилиниши, чегаралар ёпилиши сабабли Кореяда виза муддати ўтиб бораётганлар Корея иммиграция хизматига мурожаат қилса виза муддати қўшимча узайтириб берилади. Бу ҳолат барча виза эгаларига тегишли (ИД картаси бўлмаган C-3 бизнес ва меҳмон визаси эгаларига ҳам).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1