1

Кўча ёки дўконда юрган бола учун ота-оналар жарима тўламайди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 14:07
Кўча ёки дўконда юрган бола учун ота-оналар жарима тўламайди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «Дўконларда, автобусларда ва кўчаларда болалар  аниқланса, ота-оналари жаримага тортилади», деган хабарлар асоссиз эканлиги маълум қилинмоқда.

Ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1