1

Пойтахтдан янги қурилган уй сотиб олмоқчи бўлган вилоятликлар учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинади

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 14:16
Пойтахтдан янги қурилган уй сотиб олмоқчи бўлган вилоятликлар учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинади

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, 2020 йил 6 январда қабул қилинган “Давлат божи тўғрисида”ги 600-сонли Қонуни иловасининг 4-банди “б” кичик банди ўзгартирилади.

Лойиҳа агар тасдиқланса, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1