1

Саудия Арабистонида коронавирусни юқтириб олганлар 15 тага кўпайди

ДУНЁ 17.03.2020, 14:42
Саудия Арабистонида коронавирусни юқтириб олганлар 15 тага кўпайди

Душанба куни Саудия Арабистонида коронавирусни юқтириб олган 15 та одам аниқланди.  Бу ҳақда таржумон.уз хабар бермоқда. Умумий касалланганларнинг сони эса 133 тага етди.Ҳозиргача олтита одам вирусдан тузалган, қолган беморлар эса изоляцияда сақланмоқда.

Янги касалланганлар орасида Шарқий вилоятдаги икки нафар аёл бор бўлиб, уларнинг бири саудиялик, иккинчиси испанияликдир. Улар Қатиф ва Даҳрондаги тиббиёт муассасаларида карантинда туришибди.

COVID-19 аниқланган икки марокашлик эркак айни пайтда Саудия Арабистони пойтахти Риёддаги тиббий муассасада изоляцияга олинган.

Жидда шаҳрида Британия, Франция, Швецария, Иордания ва Афғонистоннинг бир нафардан фуқароларида ҳам вирус аниқланган. Уларнинг ҳаммаси Жиддадаги тиббиёт муассасаларида карантинда.

Шунингдек, Маккада Туркия ва Мисрдан келган икки киши ҳам коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди.

Якшанба куни Қироллик ҳукумат ишини вақтинча тўхтатиб қўйди ва жамоат ишчиларига 16 кун уйда қолишни буюрди. Савдо марказлари ва ресторанлар, шунингдек, дўконлар, қаҳвахоналар ҳамда боғлар ёпилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1