1

18 мартдан бошлаб, мактаблардаги барча ўқитувчилар таътилга чиқади

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 16:00
18 мартдан бошлаб, мактаблардаги барча ўқитувчилар таътилга чиқади

Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлари иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида тадбир ўтказилмоқда. Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурмат Отабеков ва Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори — Ўзбекистон бош давлат санитария врачи Бахром Алматовлар иштирок этишмоқда.

Ушбу тадбирда мактабларда таътил бошланганини, лекин, қачон дарс бошланиши фақатгина республика комиссияси томонидан ҳал қилиниши маълум қилинди. Шунингдек, 3 та телеканалда видеодарслар йўлга қўйилиши, ҳозир тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб ўқувчиларининг таътилга чиқарилганию, аммо ўқитувчиларнинг ишга чиқаётгани масаласига ойдинлик киритди.

«Эртадан, яъни 18 мартдан бошлаб мактаблардаги барча ўқитувчилар таътилга чиқади. Уларга ўзларининг методик юкламаларини онлайн бажаришга рухсат берилади. Фақат мактаб директори, директор ўринбосари, хўжалик мудири, психолог, фаррош ва қоровул мактабда бўлишади. Чунки уларнинг бажариши керак бўлган вазифалари бор» — деди вазир.

Шунингдек, Шерзод Шерматов таътилдаги вақтида мактаб ўқувчиларнинг ўз уйида ҳам хавфсизлигини таъминлаш кераклигини алоҳида қайд этди.

«Ота-оналарга мурожаат қилиб қоламан. «Таътил экан, энди аммангни кўришга борамиз, холангни кўришга борамиз», деган ҳолатларгаям гувоҳ бўляпмиз. Болаларни гавжум жойларга олиб боришдан тийилайлик. Бу, биринчи навбатда, болаларнинг соғлиғи учун муҳим» — деди Халқ таълими вазири.

Айни пайтда таътил қачонгача давом этиши ҳали номаълум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1