1

Коронавирусга чалинган беморлар давлат томонидан даволанади

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 16:47
Коронавирусга чалинган беморлар давлат томонидан даволанади

Бугунги кунда Ўзбекистонда 2100 та одам карантинда турибди. 

Ҳозирда Ўзбекистонда касаллик жуда кенг кўламда тарқалгани йўқ.Уларнинг сони 11 нафарни ташкил этмоқда. Шу сабабли  волонтёрларга эҳтиёж йўқ. Ҳозир 70 мингга яқин тиббий ходимлар бор.Коронавирусга чалинган беморлар тўлиқ давлат бюджети томонидан даволанади. Ушбу касалликка чалинган беморлар қўшимча дори воситалари олиб келишига ҳожат йўқ.Шу вақтга қадар 8 мингга яқин киши карантин режимида бўлди. Улардан 5700 га яқини уйга жавоб берилган. Ҳозирда карантиндаги фуқаролар учун ҳамма имкониятлар қилиб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1