1

Тошкент-Наманган авиақатнови бекор қилинди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 17:15
Тошкент-Наманган авиақатнови бекор қилинди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020-йил 20-март куни HY097/098 — Тошкент - Наманган - Тошкент қатновларининг бекор қилинишини эълон қилади.

Ушбу қатновларнинг йўловчиларига ўз чипталари билан 2020-йил 20-мартда қуйидаги қатновлар билан учиб бориш таклиф этилади:

HY083/084 — Тошкент - Фарғона - Тошкент.

HY083 қатнови — Тошкентдан 16:00 да учиш, 16:50 да келиш.

HY084 қатнови — Фарғонадан 17:30 да учиш, 18:20 да келиш.

Батафсил маълумотни авиакомпаниянинг Ягона алоқа марказида +998781400200 рақами орқали олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Эрон ва Латвиядан олиб келинган 212 нафар юртдошимиз Наманган аэропортига қўнган эди ва ўша ердаги сиҳатгоҳларга жойлаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1