1

Тиббий маҳсулотлар нархи ошишига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 17:30
Тиббий маҳсулотлар нархи ошишига чек қўйилди

16 март куни Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси "Ишонч телефони"га Юнусобод тумани А.Темур кўчасида жойлашган "Универсам" савдо мажмуаси олдидаги дорихонада бир марталик тиббий ниқоб 2,5 минг сўмдан, дорихона яқинидаги ер ости ўтиш йўлида эса номаълум фуқаро томонидан 4 минг сўмдан сотилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар   Давлат Солиқ Бошқармаси хабар бермоқда.

Шунингдек, Чилонзор тумани Фарҳод кўчасида жойлашган «Республика Шошилинч тиббий илмий» маркази рўпарасидаги «Бест» номли дорихонада харидорларга бир марталик тиббий ниқоб 3 минг сўмдан сотилаётганлиги хабар қилинди.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати ходимлари жойига чиққан ҳолда сотувчи ва фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, бу каби ҳолатлар такроран содир этилган тақдирда қонуний чоралар кўрилиши ҳақида батафсил тушунтириш берди.  

Шунингдек хабарда фуқароларга қуйидаги мурожаат ҳам эълон қилинган.  

"Бундай вазиятларда барчамиз биргаликда, осойишталик билан тўғри йўл тутишимиз ва ўзимизни ўзимиз ҳимоя қилишимиз керак!" Шундай экан, сифати кафолатланмаган, соғлигимизга жиддий путур етказиши мумкин бўлган озиқ-овқат ва тиббий воситаларни харид қилишда эътиборли бўлинг!  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1