1

Чилонзор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқаро ЙТҲ содир этди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 17:38
Чилонзор туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқаро ЙТҲ содир этди

Бугун тунда Чилонзор туманида яшовчиларни йўл қисмидаги овоз уйғотиб юборди. Ушбуҳолат  бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

17 март куни тахминан соат 03.00 да Муқимий кўчасидаги “Credit Asia” дўкони яқинида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 27 ёшли Ж. Я. “Ласетти”  русумли автомобили бошқарувини йўқотиб, темир тўсиққа тўқнашган. Таъкидлаш жоизки, ҳодиса жойида ҳайдовчида автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар топилмади.

ЙТҲ натижасида “Ласетти” ҳайдовчиси тан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилди. Ҳодиса туфайли бошқа жабрланувчлар бўлмади. ЙТҲ сабабига аниқлик киритилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Тунги вақтда бўш йўллар йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин бўлган жойдек туюлиши мумкин, аммо бундай эмас. Қонунчилик талабларини ҳурмат қилинг – улар соғлиқ ва ҳаётни асрайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1