1

Хорижий фуқароларнинг виза муддати автоматик тарзда узайтирилади

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 19:23
Хорижий фуқароларнинг виза муддати автоматик тарзда узайтирилади

Ўзбекистон ва барча хорижий давлатлар ўртасидаги авиа ва автомобил қатновларини жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб, вақтинчалик тўхтатилиши муносабати билан, республикадаги хорижий фуқароларни ўз мамлакатига етказиш ва чет давлатлардаги ҳамюртларимизни Ўзбекистонга қайтариш учун чартер рейсларни ташкил қилиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартида бўлиб ўтган коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилишида шунга доир қарор қабул қилинганди. 

Ҳужжатга кўра, карантин муддати даврига тўғри келувчи туризм мақсадида харид қилинган ҳаво ва темир йўллари чипталари, шу жумладан ички қатновлар учун чипталарни харидорлар томонидан қайтарилган тақдирда, жаримасиз қабул қилиш, чипта нархини харидорга тўлиқ қайтариш ёки бошқа муддатга кўчириш чоралари кўрилади. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий мамлакат фуқароларининг виза муддати жорий йилнинг 10 апрелигача автоматик тарзда узайтирилади. Муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига ҳам (белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тарзида мамлакатдан чиқиб кетишига жорий йилнинг 10 апрелига қадар рухсат берилади. 

Юқоридаги ҳолатларда уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди! 

Мазкур қарорга асосан, меҳмонхона мажмуалари раҳбариятидан мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, хориж фуқароларини жойлаштириш воситаларига муаммосиз қабул қилиш сўралади, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1