1

Нурафшонда коронавирус аниқланди деган миш-мишларга ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 20:27
Нурафшонда коронавирус аниқланди деган миш-мишларга ойдинлик киритилди

Нурафшонда коронавирус касаллиги аниқланди каби миш-мишларга Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий каналида ойдинлик киритилди.

Унда “Нурафшон шаҳрида коронавирус касаллиги аниқланди, каби миш-мишлар  мутлақо асоссиз, хавотирланишга асос йўқ”, дея муносабат билдирган Нурафшон шаҳар санитария  эпидемиологик  осойишталик  маркази.  

Айни пайтда Нурафшон шаҳрида коронавирус инфекциясининг ҳудудга кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалишини олдини олиш борасида кенг кўламли профилактик чора-тадбирлар ўтказилмоқда.  

Келтирилишича, чет мамлакатлардан ҳудудга кирувчилар рўйхатга олиниб, 14 кунлик тиббий назоратга олинмоқда. Нурафшон шаҳри аҳолиси орасида жорий йилнинг 17 март кунига қадар тиббий назоратга олинганлар орасида коронавирус  инфекциясига чалинганлар аниқланмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1