1

Талабаларни олиб кетиш учун Самарқанд ва Андижондан ҳам бепул автокарвон Тошкентга йўл олди

ЖАМИЯТ 17.03.2020, 20:46
Талабаларни олиб кетиш учун Самарқанд ва Андижондан ҳам бепул автокарвон Тошкентга йўл олди

Хабарингиз бор, ОТМлар карантинга ёпилиши муносабати билан Тошкен шаҳрида ўқийдиган кўплаб вилоятлик талабалрнинг уйларига қайтиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, уларга самолёт ва темир йўл қатновида 50 фоизли чегирмалар жорий этилди, билетларни талабалар ётоқхоналарига етказиш йўлга қўйилди. Шунингдек, қўшимча автобуслар ажратилди. Бироқ, сўнгги икки кун давомида вилоятга кетувчи таксилар нархларининг бир неча баробарга сунъий ошириб юборилгани кескин норозиликларга сабаб бўлди. 

Шундан келиб чиқиб, биринчилардан бўлиб Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Транспорт бошқармаси ҳамкорлигида пойтахтда ўқийдиган қашқадарёлик талабаларни олиб кетиш учун 100 дан ортиқ машиналар  бепул хизмат кўрсатиш учун ажратилди. 

Айни пайтда маълум бўлишича, бу хайрли тадбир давом этмоқда. Хусусан, Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда Транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига келиши кутилаётган фуқароларни олиб келиш чораси кўрилмоқда. Шу муносабат билан бугун 17 март соат 18:00 да Андижон шаҳридан Тошкент шаҳрига 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Авто карвон” йўлга чиқди.

Автокарвонни шахсан Андижон вилояти транспорт бошқармаси раҳбари кузатиб боради.

"Авто карвон" жорий йил 18 март куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан Андижон вилоятига йўлга чиқишни истаган юртдошларимизни бепул олиб келишини маълум қиламиз.

Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотураргоҳига етиб келишларини сўралмоқда.

Мурожаат учун:  

+ 998 97 272 11 12

+ 998 91 494 11 12

Шунингдек, Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб турган самарқандликларни вилоятга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилмоқда.  

Самарқандлик талабалар ҳам Тошкентдан бепул олиб келинади

2020 йил 18 март куни соат 9.00 ва 10.00 да Тошкент автобошбекатидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

Ҳурматли самарқандликлар! 18 март санасида Тошкент автобошбекатига келиб кўрсатилган вақтларда йўлга чиқувчи автобуслардан фойдаланинг, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1