1

Диққат! Вилоятига кетмоқчи бўлган Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва хоразмлик талабаларни бепул машиналар манзилда кутяпти

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 08:56
Диққат! Вилоятига кетмоқчи бўлган Андижон, Қашқадарё, Самарқанд  ва хоразмлик талабаларни бепул машиналар манзилда кутяпти

Андижон, Қашқадарё, Самарқанд  ва Хоразм  вилоятлари ҳокимликлари томонидан   Тошкент  шаҳри ва  вилоятида таҳсил олувчи талабаларини уйларига бепул олиб  кетиш  учун  йўлга қўйилган автобус ва енгил машиналар етиб келди.  

Бугун, 18 март куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан Андижон вилоятига йўлга чиқишни истаган юртдошларимиз бепул олиб кетилади.

Соат 10:00да Қашқадарё ва Самарқанд вилоятига автобуслар жўнаб кетади.  

Хоразм вилоятига эса бугун тушдан сўнг йўлга чиқади.

Мазкур имкониятидан фойдаланиш истагидаги талабгорлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият  ва  маърифат" маркази рўпарасидаги автотураргоҳга келишлари сўралади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1