1

МИБ: иш вақтига амал қиламиз, бироқ фуқароларимиз манфаатини ҳар куни ҳимоя қилишга тайёрмиз!

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 11:28
МИБ: иш вақтига амал қиламиз, бироқ фуқароларимиз манфаатини ҳар куни ҳимоя қилишга тайёрмиз!

Жорий йилнинг 16 март куни ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туман бўлими ходимлари томонидан иш вақтига амал қилинмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси тизимидаги айрим ходимлар ҳар куни соат 08-00 дан 21-00 га қадар ишлаётганлиги, дам олиш кунларидаги меҳнат учун қўшимча ҳақ берилмаслиги, тизимдаги меҳнат қонунчилигини тартибга солиш ҳақида мурожаат қилган бўлса, Бюронинг Зангиота туман бўлими ходимлари эса, баъзида соат 02-03 га қадар ишлашига тўғри келаётганини билдирган. Мажбурий ижро бюроси бу хабарларга ўз муносабатини билдирди.


Ўтказилган текширишда ҳозирги кунда Бюронинг Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлимида ишлаб келаётган 77 нафар ходимларнинг иш вақти соат 09-00 дан соат 18-00 га қадар давом этиши, ходимларнинг белгиланган иш вақтидан ташқари, шунингдек, шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишга йўл қўйилмаслиги маълум бўлди. Ходимлар ижтимоий муҳофазаланган ҳамда дам олиш, моддий аҳволини яхшилаш, меҳнат таътилини олиш ва тиббий хизматдан бепул фойдаланиш ҳуқуқларидан фойдаланиб келмоқда.

Худди шундай ўрганишда Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларида 1420 нафар ходимлар хизмат қилаётганлиги, ходимларнинг иш вақти соат 0900 дан соат 1800 га қадар давом этиши, белгиланган вақтдан ташқари ишлашга, шунингдек шанба ва якшанба кунлари ишга чиқишига фақат ходимларнинг розилиги асосида йўл қўйилиши аниқланди. Ходимлар учун барча шароитлар яратилган.

Биргина 2019 йилда ходимларнинг 16 нафари Бош прокурор, бюро директори ва бошқарма бошлиғининг пул мукофотлари, 17 нафари қимматбаҳо совға, 69 нафари ташаккурнома билан рағбатлантирилган, 78 нафар ходим юқори ва кенг ҳажмли лавозимларга ўтказилган ҳамда 7 нафари бошқарма Касаба уюшмаси томонидан туристик саёҳат йўлланмаси билан тақдирланган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, айрим ҳолларда Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда Зангиота туман бўлимларида, аҳолининг иш билан банд бўлган қатлами шанба ҳамда якшанба кунлари хонадонларида бўлиши, шунингдек истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида ходимларнинг розилиги асосида ишга жалб қилинган ҳолларда, иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш кунлари учун отгул бериш чоралари кўрилади. Бундай ҳолатлар қатъий назоратга олинган.

Маълумот учун: жорий йилнинг 14-15 март кунлари республикамизда бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашари тадбирларига ҳам Бюро ходимлари ўз розилиги асосида иштирок этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1