1

Энди Касаба уюшмалари Федерациясида ҳам ишонч телефони ишлайди

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 11:44
Энди Касаба уюшмалари Федерациясида ҳам ишонч телефони ишлайди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигида тузилган Республика Ишчи гуруҳининг жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ўрганиб, аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишни таъминлаш мақсадида Касаба уюшмалари Федерациясида 1211 қисқа рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.

– Фаолияти куну-тун йўлга қўйилган “Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 қисқа рақамли Ишонч телефони”га 17 март куни соат 15:00 гача Республика бўйича 1398 та мурожаат келиб тушди, – деди Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 Ишонч телефони” мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари Анваржон Абдумухторов. – Ушбу мурожаатларнинг 338 таси (24,2 фоизи) иш билан бандлик, 277 таси (19,8%) уй-жой билан боғлиқ масалаларни, 176 таси (12,6%) ижтимоий, 78 таси (5,0 %) ҳуқуқий, 56 таси (4,0%) кредит ажратиш билан боғлиқ масалаларни ташкил этмоқда. Қолган мурожаатлар алимент ундиришда ёрдам кўрсатиш, тиббиёт, таълим ва мактабгача таълим, коммунал хизмат ва бошқа йўналишларга тааллуқлидир.

Ҳудудлар кесимидаги таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, хотин-қизлардан келаётган мурожаатларнинг энг кўпи Қашқадарё вилояти (196 та, 14,0 %), Тошкент вилояти (147 та, 10,5 %), Сурхондарё (140 та, 10,0 %), Самарқанд (120 та, 8,6 %),  Навоий (120 та, 8,6 %) вилоятларига тўғри келмоқда.

Касаба уюшмалари Федерациясининг Ишонч телефони орқали қабул қилиб олинган мурожаатларда кўтарилган муаммоларни мутахассислар тезкорлик билан  таҳлил этиб, мутасадди идора ва ташкилотлар биланг ҳамкорликда уларнинг ҳал этишига амалий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқда. Худди шу мақсадларда жами 1206 та мурожаат тегишлилигига кўра вазирлик, идора ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига йўналтирилди. Уларнинг ижроси қатъий назоратга олинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1