1

Жаримани ўн беш кун ичида ихтиёрий тўлаган ҳайдовчи 30 фоиз имтиёзга эга бўлади

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 13:50
Жаримани ўн беш кун ичида ихтиёрий тўлаган ҳайдовчи 30 фоиз имтиёзга эга бўлади

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини белгиловчи 332-1-модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Бироқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмайди.

Қонун расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1