1

Тошкентда таҳсил олаётган сурхондарёлик талабалар уйларига бепул етказилади

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 15:52
Тошкентда таҳсил олаётган сурхондарёлик талабалар уйларига бепул етказилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида таҳсил олаётган сурхондарёлик талабалар диққатига!!!

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоят ёшлар иттифоқи ҳамда вилоят йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба ёшларни бепул олиб келиш чоралари кўрилади. 

Бугун 18-март куни эзгулик карвони Сурхондарё-Тошкент йўналиши томон йўлга чиқди. Маълумот учун карвондан 1та автобус ва 30та енгил машиналар ўрин олган. Мазкур транспорт воситалари талабаларга БЕПУЛ хизмат қилади.

Мавзуга оид: Диққат! Вилоятига кетмоқчи бўлган Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва хоразмлик талабаларни бепул машиналар манзилда кутяпти.

Хоразм вилояти хокимлиги эса Тошкентдаги хоразмлик талабаларни олиб кетиш учун автобус юбора олмаслигини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1