1

Бугундан болалар боғчалари ходимлари меҳнат таътилига чиқади

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 16:57
Бугундан болалар боғчалари ходимлари меҳнат таътилига чиқади

Мактабгача таълим муассасаларида карантин 16—31 мартгача давом этади.Мактабгача таълим муассасалари ходимлари 18 мартдан тўланадиган меҳнат таътилига чиқади. Бу ҳақда мактабгача таълим вазири Агрепина Шин маълум қилди.

16 мартдан бошлаб, яъни карантин даврида МТМларга болаларни қабул қилиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш тўхтатилди.  Карантин даврида мактабгача таълим муассасаси директори, хўжалик мудири, ҳамшира, фаррош ва қоровул ўз иш фаолиятини давом эттиради. 

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, педагогика коллежлари ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ушбу буйруқнинг 3-бандида номлари келтирилмаган бошқа ходимлари 2020 йилнинг 18 март кунидан 31 март кунига қадар навбатдаги йиллик асосий меҳнат таътилига чиқарилади.  Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми уларга қулай вақтда берилиши таъминланади,

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1