Айни пайтда коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида Тошкентдаги бир нечта муассасаларда жорий қилинган карантин сабаб кўчаларда ҳаракат оқими бироз камайди.
"Тошшшаҳархизмат" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилмоқда. Бу ўз-ўзидан транспорт воситаларининг сабабсиз емирилишига, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг самарасиз сарфланишига сабаб бўлмоқда.
Ана шу жиҳатларни инобатга олиб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, бугун, 19 мартдан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар – соат 10:00дан 16:00га қадар атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда.
Бундан мақсад транспорт воситаларидан самарали фойдаланишдир. Вақтинча юзага келган бундай ноқулайлик учун жамият узр сўрайди.






