АсосийЖАМИЯТ

Uzbekistan Airways авиачипталарни топшириш ва қайта бронлаш масаласида кўплаб мурожаатлар бўлаётгани сабаб тушунтириш билан чиқди

Aйни пайтда Uzbekistan Airwaysга авиачипталарни топшириш ва қайта бронлаш масаласида кўпла...

'Uzbekistan Airways авиачипталарни топшириш ва қайта бронлаш масаласида кўплаб мурожаатлар бўлаётгани сабаб тушунтириш билан чиқди'ning rasmi

Aйни пайтда Uzbekistan Airwaysга авиачипталарни топшириш ва қайта бронлаш масаласида кўплаб мурожаатлар ва сўровлар келиб тушмоқда, дея хабар қилмоқда компания Матбуот хизмати. 

"Бизнинг ходимларимиз уларнинг барчасини тезда ҳал қилиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишмоқда.

Бекор қилинган қатновларга бўлган чипталарни топшириш ёки чекловлар бекор қилинганидан кейин амалга ошириладиган авиакомпаниямизнинг қатновларига қайтадан брон қилишни истаган барча йўловчилар буни жарималар ва санкцияларсиз амалга оширишлари мумкин бўлади.

Биз авиакомпаниямизга бўлган ишончингизни жуда юқори баҳолаймиз, шунинг учун энг самарали ечимларни топиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз. Сизнинг тушунишингиз, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлашингизга умид қиламиз" — дейилади расмий хабарда.

Жорий ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақидаги барча маълумотларни uzairways.com сайтида, ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатишингиз мумкин:

Telegram — https://t.me/uzbekistanairways

Instagram — www.instagram.com/uzairways/

Facebook — https://www.facebook.com/uzairways.official/

 

    Бошқа янгиликлар