АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда "Cobalt" аёлни уриб кетди, пиёда ҳалок бўлди

Ангор туманида 2020 йилнинг 16 март куни соат 21.15лар чамасида охири ўлим билан якунланга...

'Сурхондарёда "Cobalt" аёлни уриб кетди, пиёда ҳалок бўлди'ning rasmi

Ангор туманида 2020 йилнинг 16 март куни соат 21.15лар чамасида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, туманнинг “Юқори-Хўжақия” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1426 километрида “Гулистон” маҳалласида яшовчи Р.Ф. ўзининг бошқарувидаги “Кобальт” русумли  автоулови билан йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган пиёда — туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Б.М. исмли аёлни уриб юборган. Натижада, Б.М. суд-тиббий экспертизасининг 2020 йилнинг 17 март кунидаги хулосасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган.

 Мазкур ҳолат юзасидан, 2020 йилнинг 17 март куни Р.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар