Коронавирус инфекциясининг юртимизда ҳам қайд этилгани ушбу вируснинг кенг тарқалишига қарши қатъий чоралар кўришни тақазо қилмоқда.Кузатишлар шундан далолат берадики, аҳоли ўртасида муомала воситасига айланган нақд пуллар турли шароитларда сақланиши ва фойдаланилгани учун ҳам вирусларнинг асосий ташувчиси ҳисобланади. Айниқса, жамоат транспортларида бунга яққол гувоҳ бўлиш мумкин. "Toshshahartransxizmat" матубот хизмати йўловчилар учун мухим хабарлардан бирига эътибор беришларини сўради.
"Айни вақтда мамлакатимиздаги ҳолатни инобатга олиб, жамоат транспортларидан фойдаланганда тўловни электрон карталар ёки ойлик йўл чипталари орқали амалга оширишингиз ўзингиз ва атрофингиздагиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги учун фойдали эканини ёдингизда тутинг. Жорий йилнинг январь ойидан муомалага киритилган автоматлаштирилган тизим ва ягона транспорт карталарининг бир мунча афзалликлари мавжуд. Бу турдаги карталарни метронинг кассалари ҳамда ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи шоҳобчалардан харид қилишингиз мумкин." дейилади хабарда.
Азиз йўловчи, ушбу янги ва замонавий тўлов тизимидан фойдаланинг. Бу билан айни вазиятда ўз саломатлигинигизни сақлаш билан бирга тизимда инновацион лойиҳаларнинг самарали ва маромда ишлашига ҳисса қўшган бўласиз.






