“World work” хусусий бандлик агентлиги Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун 2018 йил 17 декабрда берилган 0006 рақамли лицензиясини бекор қилиш учун ариза берди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар қилди.
Мазкур хусусий бандлик агентлигидан жабрланган ёки шартнома муддати тугалланмаган фуқаролар бўлса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига хабар беришингиз сўралади.
Мурожаат учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 45)