АсосийJamiyat

Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 20 март куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 24-26° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° илиқ, баъзи жойларда 25-27° илиқгача бўлади.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 21-26° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар