АсосийJamiyat

20-28 март кунлари учун Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар бекор қилинди

'20-28 март кунлари учун Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар бекор қилинди'ning rasmi

Uzbekistan Airways авиакомпанияси республика ичидаги авиақатновларининг жадвалидаги қуйидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди:

20-28 март кунлари Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича HY051/052 қатновлари бекор қилинди.  

HY051 қатновининг йўловчилари шу кунларда Тошкентдан Урганч шаҳрига HY011 қатнови орқали Нукусда оралиқ қўниш билан олиб борилади. Тошкентдан кетиш вақти соат 09:00 да, Урганчга келиш вақти соат 12:10 да.  

HY052 қатновининг йўловчилари HY012 қатнови орқали Тошкентга олиб борилади. Урганчдан кетиш соат 12:50 да, Тошкентга келиш соат 14:10 да.

Эътибор беринг! Тошкент - Нукус йўналиши бўйича HY011 қатновининг кетиш вақти ўзгарди. Тошкентдан кетиш — соат 09:00 да, Нукусга келиш — соат 10:40 да.

Нукус - Тошкент йўналиши бўйича HY012 қатновига авиачиптаси бўлган йўловчилар Урганчда оралиқ қўниш билан олиб борилади. Нукусдан кетиш — соат 11:20 да, Тошкентга келиш — соат 14:10 да.

    Бошқа янгиликлар