АсосийJamiyat

Ўзбекистондан хорижга транспортнинг барча турларида йўловчи ташиш тўхтатилди

'Ўзбекистондан хорижга транспортнинг барча турларида йўловчи ташиш тўхтатилди'ning rasmi

Бугун, 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилди. 

Ушбу чеклов Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан жорий этилди.

Маълумот учун: ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.

    Бошқа янгиликлар