17 март куни Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишини чеклаш учун масжидлар вақтинча ёпилди, дея ёзмоқда Таржумон.
Фақатгина исломдаги энг муқаддас жойлар ҳисобланувчи Макка ва Мадинадаги иккита муқаддас масжидда жамоат намозлари давом эттирилишига рухсат берилганди.
Саудия Арабистони ҳукумати 19 март куни вирус тарқалишинининг олдини олиш мақсадида янги чорани эълон қилди. Унга кўра, Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидларнинг шундоққина ташқарисидаги одамлар билан тўлиб тошган ҳудудда ҳам беш вақт намоз ва ҳафталик жума намозини адо этиш вақтинча тўхтатилди.