АсосийDunyo

Хитой ва Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар кўрсаткичи пасайиб бормоқда

'Хитой ва Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар кўрсаткичи пасайиб бормоқда'ning rasmi

Хитойда ва Жанубий Кореяда коронавирус билан зарарланганлар кўрсаткичи пасайиб бормоқда. Бу ҳақда dm.com сайти хабар берди

Шундай бўлса-да Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Тэгу шаҳри ва Кёнсан-Пукто туманини энг хавфли ҳудудлар сифатида қайд этди. Бу ҳудудларга мамлакат бўйича коронавирусдан зарарланиш ҳолатларининг 90 фоизи тўғри келмоқда. Айнан шунинг учун ушбу ҳудудларда қатъий карантин эълон қилинган. Ушбу жиддий чорани кўришга Жанубий Корея тарихида ҳали кузатилмаган хавфли вирус эпидемияси сабабли қарор қилинди. 

Албатта, бундай чора эпидемия асоратлари билан курашишда сарф этиладиган кўп миқдордаги харажатларнинг олдини олишга ёрдам беради. 

Шу билан бирга мамлакатда коронавирусдан азият чеккан ҳудудлар аҳолисига молиявий тўловларда ҳамда солиқларда енгиллик ҳам берилмоқда.  

Бошқа янгиликлар