1

АҚШда бурунсиз чақалоқ дунёга келди

ДУНЁ 02.04.2015, 16:47
АҚШда бурунсиз чақалоқ дунёга келди

Американинг Алабама штатида бурунсиз гўдак дунёга келди. Бундай ҳолат ҳар 197 миллион боланинг биттасида учрайди.

Туғилиши билан бола оғзи орқали нормал ҳолатда нафас ола бошлади, бироқ шифокорлар унинг янада яхши нафас олиши учун трахеотомия муолажасини ўтказишди.

Айни вақтгача ушбу чақалоқ интернет нашрларида машхур бўлиб улгурди. Унга ёрдам сифатида одамлардан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги ҳайрия пуллари йиғилди. Бу пуллар болакайнинг бошқалар каби улғайиши учун ўтказиладиган жарроҳлик амалиётлари учун сарф этилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1