АсосийЖАМИЯТ

Бемор телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директо...

'Бемор телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин!'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилмоқда. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори коронавирус касаллиги қайси беморларда қайд этилганини маълум қилди.

"Бугун коронавирус касаллиги қайд этилган беморлар шу пайтга қадар карантинда сақланаётган фуқаролар", - деди Баҳром Алматов.  

Унинг айтишича, бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин.

"Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин. Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак", — деди Баҳром Алматов.

 

    Бошқа янгиликлар