АсосийЖАМИЯТ

Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун қандай намуналар олинади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директо...

'Коронавирус инфекциясини аниқлаш учун қандай намуналар олинади?'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори  билан брифинг ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик

Унда мутахассис муҳим саволларга жавоб бермоқда. Улардан бири коронавирус инфекциясини аниқлаш учун қандай намуналар олиниши билан боғлиқ.

 Баҳром Алматов, Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори: 

— Самарали фойдаланадиган усулимиз — ПЗР-диагностика, яъни, полимераз занжир реакцияси текширув усулидан фойдаланяпмиз.  Республика бўйлаб ана шу усулда текшириш усулибини ташкил қилганмиз, чунки касалликни қанча барвақт аниқласак, шунча ёмон оқибатларнинг олдини олишимиз мумкин бўлади.  Текширишнинг бошқа усуллари ҳам бор. Экспрес тест усули ёки бошқа усуллар. Лекин булар кам самара берадиган, касаллик бошланиб бўлгандан кейин, диагноз қўйилгандан кейингина ўтказиладиган текширув усуллари ҳисобланади.  Ҳозирча бу усуллардан фойдаланмаяпмиз, лекин керак бўлса, фойдаланиш учун шароитимиз бор.

    Бошқа янгиликлар