Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун Новосибирск шаҳридан (Россия) қўшимча авиарейс ташкиллаштириш масаласини ҳал қилди.
Чартер самолётнинг Новосибирск-Тошкент йўналиши бўйича парвози 21-март куни маҳаллий вақт билан соат 19:35 га, қўниши эса Тошкент вақти билан соат 18.35га мўлжалланган.
Қўшимча авиарейсларни ташкиллаштириш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келганидан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
Новосибирск шаҳридан Ўзбекистонга чартер рейс бугун амалга оширилади
Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун Новосибирск шаҳ...






