Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори билан брифинг ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов бир қатор қизиқарди ва муҳим саволлар жавоб бермоқда.
"Ушбу инфекция юқори нафас инфекцияси бўлгани учун юқори нафас йўлларида, бурун-халқум йўлларидан суртма олиб текширилади. Чунки вирус айнан шу ерларга жойлашади, ривожланади ва тарқалади. Биз ҳозирда шу усулда текширяпмиз. Бундан ташқари, экспресс-тест усулида бемордан қон олиб текширилади, беморнинг нажаси, сийдигидан ҳам олиб текшириш мумкин" дейди Баҳром Алматов.






