АсосийДУНË

Италияда бир кунда коронавирус туфайли 627 киши ҳаётдан кўз юмди

Италияда бир кунда 627 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди, бу инфекция авж олганида...

'Италияда бир кунда коронавирус туфайли 627 киши ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

Италияда бир кунда 627 киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди, бу инфекция авж олганидан бери энг катта кўрсаткичдир. Бу ҳақда Италия фуқаро мудофааси агентлигига таяниб bin.ua маълум қилди.

Бир кун олдин Италия ушбу касаллик қурбонларининг умумий сони бўйича Хитойдан ўзиб кетганди. Бугунги кунда мамлакатда коронавирусдан вафот этган инсонлар сони 4032 нафарни ташкил қилмоқда.

Шу билан бирга, тузалиб кетганларнинг сони ҳам сони кўпайгани қайд этилди. Маълум бўлишича кунига 689 киши соғайиб, ўз оилсига қайтмоқда. Тузалганлар сони айни пайтда 5129 га етди.

Ҳозирда 38 мингга яқин италиялик коронавирус билан касалланган, бу кўрсаткич сўнгги кунда 4670 нафарга кўпайган.

Бошқа янгиликлар