АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги таксичилардан йўл ҳақини ошириб юбормаслик сўралмоқда

22 мартдан Тошкент шаҳрида фақат енгил автомобиллар, яъни дезинфекция қилинган йўналишсиз...

'Тошкентдаги таксичилардан йўл ҳақини ошириб юбормаслик сўралмоқда'ning rasmi

22 мартдан Тошкент шаҳрида фақат енгил автомобиллар, яъни дезинфекция қилинган йўналишсиз таксиларда йўловчи ташилишига рухсат берилди.  

Шу боис қонуний тарзда мазкур фаолият билан шуғулланувчи  хўжалик субъектлари ўзларига тегишли бўлган автомашиналарни пойтахтдаги 8 та автобус саройида Тошкент шаҳар Санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳеч қандай тўловсиз дезинфекциядан ўтказишлари мумкинлиги айтилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида. 

Таъкидланишича, йўловчи ташишга Тошкент шаҳар СЭОМ назоратидан ўтмасдан ва автомашинасини дезинфекциядан ўтказмасдан чиққан ҳайдовчиларга қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

Хабарда барча такси эгаларидан йўл ҳақини ошириб юбормасдан,  мўътадил ушлаб туриш сўралади.

 

    Бошқа янгиликлар