АсосийЖАМИЯТ

Деновлик қидирувдаги фирибгар Тошкентда ушланди

 2019 йил 11 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қ...

'Деновлик қидирувдаги фирибгар Тошкентда ушланди'ning rasmi

 2019 йил 11 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятини содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Денов туманининг “Охтом” маҳалласида яшовчи М.Т қўлга олинди.

М.Тга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган. 2020 йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида юрган вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлашитириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ушланган. Қилган жинояти учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлимига топширилган.

    Бошқа янгиликлар