1

Бразилияда турар жой биносининг устига вертолёт қулаб тушди

ДУНЁ 03.04.2015, 16:32
Бразилияда турар жой биносининг устига вертолёт қулаб тушди

Сан-Паулунинг Карапикуиба туманидагитурар жой биноларининг устидан учиб ўтаётган францияда ишлаб чиқарилган EC-155 вертолёти кутилмаганда пастга қулаб тушди. Аслида вертолёт навбатдаги техник созлашдан сўнг, синов тариқасидаги учиш доирасини амалга ошираётган эди. Бошқарувчи йўқотган учувчининг айби билан вертолёт ичидаги 5 нафар фуқаронинг барчаси вафот этди.

Яхшиямки, ушбу турар жой биноси қайта реконструкция қилинаётганлиги сабабли, унда ҳеч ким яшамаган. Акс ҳолда, яна ўнлаб инсонларнинг ҳаёти ҳавф остида қоларди. Маълумотларга кўра, вертолётда Сан-Паулу штати губернаторининг энг кичик фарзанди 31 ёшли Жералду Алкминнинг ўғли Томас Алкминнинг бўлган. Бу хабарни штат ҳукумати ҳам тасдиқлаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1